Суҳбат давомида ДХР террорчилик тузилмаси жангариси ўз таниши билан ярим оролдаги портлашлар ҳақидаги янгиликларни муҳокама қилди ва уларнинг ҳар бири шов-шувли воқеа бўйича ўз версияларини илгари сура бошлади.
- Қримда қандайдир аэропорт портлади, дейишяпти, у ерда "бепарволик" оқибати эмиш. Ёқилғи қуйиш пайтида ўқ-дорилар портлаб кетган экан, деди ДХР жангариси.
Унинг суҳбатдоши бунга умуман "бепарволик" эмас, балки украиналик ҳарбийларнинг зарбаси сабаб эканлигини айтди. Россияда шарманда бўлмаслик учун бу Украина қуролли кучларининг зарбаси эканини деб яширишади.
Телевизорда "бепарволик" ҳақида айтилганига қарамай, иккинчи жангари ҳам ушбу версияга мойил бўлган кўринади.
Унинг суҳбатдоши, ўз навбатида, Россиянинг "мақтанган ҳаво мудофааси яна бир бор иш бермади" деди ва энди Украина Қуролли кучлари Қрим кўпригига ҳам зарба бериши мумкинлигини айтди.
Бундан ташқари, босқинчилар ўзларининг "армия"ларида пиёда қўшинларнинг етишмаслигини муҳокама қилишди.
- Эҳтимол, олти ойдан кейин бизни тарқатиб юборишади, дейишяпти, лекин бу биз уйга қайтамиз дегани эмас, тушунасизми? .. Улар бизни бошқа қисмларга тарқатиб юборишлари мумкин. Хўш, эҳтимол биз "ДХР" га борамиз, лекин уйга емас, тушунасизми? "ДХР"да пиёдалар етарли эмас, бу ҳақида ҳатто янгиликларда ёзишяпти", деди "ДХР" жангариси.
Хабарингиз бор, 9 август куни Новофедоровка аэродромида портлашлар рўй берди. Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳисоб-китобларига кўра, босқинчилар у ерга қирувчи ва бомбардимончи самолётларни жойлаштирган. Булар Су-30СМ, Ил-76, Су-24М самолётлари, шунингдек, вертолётлардир.
Forbes маълумотларига кўра, ушбу самолётларнинг нархи 650 дан 850 млн долларгача бўлиши мумкин.
Британия разведкаси маълумотларига кўра, портлашлар натижасида Россия камида саккизта жанговар самолётини йўқотган ва Россия денгиз авиациясининг кучи пасайган.
"Мақталган ҳаво мудофааси иш бермади": босқинчилар Қримдаги аэродромда рўй берган портлашларни муҳокама қилишмоқда
Россия босқинчилари вақтинча босиб олинган Қрим ҳудудидаги Новофедоровка қишлоғидаги ҳарбий аэродромда яқинда рўй берган портлашларни фаол муҳокама қилмоқда. Бундан Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси «тутиб» олган ва оммага эълон қилган икки россиялик ўртасидаги телефон суҳбати далолат беради, деб ёзади fakty.com.ua сайти.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар