close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрдўған ва Путиннинг Сочидаги музокаралари якунланди

Путин Эрдўғанга Украина донининг экспортини ташкил этишда воситачилик қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўғаннинг Сочида, 5 август куни бўлиб ўтган музокаралари якунланди.
Етакчиларнинг музокаралари 4 соат давом этди.
“Икки давлат етакчисининг учрашуви соат Москва вақти билан 15:21 да бошланди ва тўрт соатдан сал кўпроқ давом этди. Кун тартибига кенг кўламли мавзулар қўйилди: Россия ва Туркия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликдан тортиб, минтақавий муаммолар — Украина инқирози, Тоғли Қорабоғдаги вазият, Суриядаги ҳолат муҳокамасигача”, дейилади маълумотда.
Путин “Турк оқими” газ қувурининг ишлаши мавзусини кўтариб, бу линия Россиянинг Европага углеводород етказиб беришнинг барча йўналишларидан фарқли ўлароқ, тўғри, ритмик, ҳеч қандай носозликларсиз ишлаётганини таъкидлади.  
Унинг фикрича, Европадаги истеъмолчилар газнинг узлуксиз транзитини таминлагани учун Туркиядан миннатдор бўлиши керак.
У, шунингдек, Эрдўғанга Украина донининг экспортини ташкил этишда воситачилик қилгани учун миннатдорчилик билдирди.
Бундан ташқари, Путин музокаралар натижасида амалга ошиши мумкин бўлган Россия-Туркия савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш бўйича меморандум имзоланганини маълум қилди.
Маълумотга кўра, Путин ва Эрдўған Россия-Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни барча соҳаларда янги босқичга олиб чиқишга, хусусан, газ учун тўловлар қисман рублда амалга оширилишига келишиб олган.
"Муҳим таркибий қисм – Туркия Республикасига газ етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди, у ҳар йили 26 миллиард куб метр ҳажмда етказиб берилади. Музокаралар давомида Президентлар газ етказиб бериш учун тўловларни қисман рублда амалга оширишга келишиб олди”, дейилади маълумотда.
Шунингдек, учрашув якунлари бўйича қабул қилинган қўшма баёнотида айтилишича, Путин ва Эрдўған Суриянинг сиёсий бирлиги ҳамда ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишни муҳим деб ҳисоблайди.
“Кўтарилган масалалар орасида Суриядаги сўнгги воқеалар ҳам бор. Томонлар сиёсий жараённи олға силжишга катта аҳамият беришларини тасдиқлади. Суриянинг сиёсий бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш муҳимлиги таъкидланди”, дейилади ҳужжатда.
Шу билан бирга, икки давлат лидерлари “барча террор ташкилотларига қарши курашда биргаликда ва бир-бири билан яқин мувофиқлашган ҳолда ҳаракат қилиш қатъийлигини” тасдиқлаган.
Ўз навбатида Эрдўған бу музокаралар Туркия-Россия муносабатларида янги саҳифа очишга ёрдам беришига ишонч билдирди.
Унинг сўзларига кўра, бу энергияга ҳам, Қора денгиз орқали ўтадиган “дон йўлаги”га ҳам тегишли.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase