"Тўрт ой давомида Россия давлати ўз фуқароларига босқинчилик контингентининг йўқотишлари тўғрисида ҳеч қандай, ҳатто цензура қилинган маълумот бермади. Мутлақ сукунат жимлик. Сиёсий ва ҳарбий даражадаги кўплаб интервьюлар ва нутқларда ҳеч нарса нашр этилмади ёки айтилмади.
Бироқ, бу рақам деярли 40 мингни ташкил этади – Россия армияси 24 февралдан бери жуда кўп одамларни йўқотди. Ва яна ўн минглаб ярадорлар, майиб-мажруҳлар бор.
Агар Россия давлати буни расмий равишда ва ҳатто умумий жиҳатларда айтмаса, демак, Россияда ҳар қандай алоқани сақлаб қолган ёки уларнинг жамотчилигига ахборот таъсирини сақлаб қолган ҳар бир киши ушбу оддий ҳақиқатни имкон қадар етказиши керак. Ўлдирлиган босқинчиларнинг ўзи 40 мингта".
Зеленский русларнинг 40 минг аскари ўлдирилганини айтди
Президент Владимир Зеленский руслар босқинчиларнинг умумий йўқотишлари тўғрисида ўз жамиятларини хабардор қилмаслигига эътибор қаратди ва украиналикларни уларга Украинада ўлдирилган деярли 40 минг босқинчи ҳақида хабар етказишга чақирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси