Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий мамлакат бундан буён Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатлари учун хавф туғдирмаслигини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрган Амирхон Муттақий билан учрашган.
Учрашувда Афғонистон делегацияси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказиш ташаббуси ўз вақтида ва зарур эканлиги, бўлажак тадбир жаҳон ҳамжамиятига Афғонистондаги вазият бўйича батафсил маълумот олиш имконини беришини таъкидлаган.
“Афғонистон мамлакатнинг энг яқин ва ишончли шериги бўлган ва шундай бўлиб қолажак Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттириш ва кенгайтириш тарафдори эканлиги алоҳида таъкидланди. Амирхон Муттақий Афғонистон ҳудуди бундан буён Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатлари учун хавф туғдирмаслигини билдирди”, - дейилади хабарда.
Афғонистон делегацияси раҳбари Ўзбекистон томонига Афғонистонга Термиз шаҳридаги кўп функцияли транспорт-логистика хаби, шунингдек, энергетика ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами учун самимий миннатдорлик билдирган.
Владимир Норов афғон томонини халқаро ҳамжамиятнинг асосий талабларини тез фурсатларда бажариш, жумладан, кенг вакилликка асосланган ҳукумат тузиш, аёллар ва миллий озчиликлар ҳуқуқларига риоя этиш, қизларнинг тўлақонли мактаб таълими билан таъминлаш бўйича самарали чоралар кўришга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрига 5 июль куни Афғонистон томондан 5 та снаряд келиб тушган эди. Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ҳолатни икки дўст мамлакатлар ўртасида ихтилоф яратмоқчи бўлган доиралар қилганини айтди.
Орадан бироз ўтиб, Забиҳуллоҳ Мужоҳид Афғонистондан Ўзбекистонга снаряд отган гуруҳ ушланганини маълум қилди.
“Толибон” Афғонистон Ўзбекистон учун хавф туғдирмаслигини маълум қилди
Афғонистон ҳудуди бундан буён Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатлари учун хавф туғдирмайди, деди Муттақий.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси