Эрон армияси Афғонистон билан умумий чегараларни қўриқлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб баёнот берди Эрон Қуролли кучлари штаб бошлиғи генерал-майор Муҳаммад Хуссайн Бакерий. Бакерий бу ҳақида душанба куни, қуруқликдаги қўшинлар қўмондонлари иштирокидаги анжумана атди, хабар беради IRNA.
У Афғонистон билан чегара бу миссия Эрон армиясига берилгандан сўнг хавфсиз бўлишига ваъда берди. Афғонистон хавфсизлик йўқлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда, деди у ва шу туфайли умумий чегара пунктларида кўнгилсиз ҳодисалар рўй бериши мумкинлигини қўшимча қилиб қўйди.