close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мудофаа вазирлиги раҳбари: Украина миллион кишидан иборат армия тўплайди

Мамлакат жанубий ҳудудларини қайтариб олиш бўйича тегишли буйруқни шахсан Президент Владимир Зеленский берди, деди Алексий Резников The Times газетасига интервьюсида.

Украина ҳукумати мамлакат жанубий ҳудудларини қайтариб олиш учун бир миллионгача одамни ҳарбий хизматга сафарбар қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Украина мудофаа вазири Алексей Резников Британиянинг The Times нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Сиёсий жиҳатдан бу мамлакатимиз учун жуда зарур эканлигини тушунамиз. Президент Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонига режа ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Шундан сўнг Бош штаб тегишли ишларни олиб боради ва бу мақсадга эришиш учун нима қилишимиз кераклиги ҳақида ҳисобот беради», - деди бошқарма бошлиғи.
Вазир ушбу ҳудудлар мамлакат иқтисодиёти учун муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Унинг қўшимча қилишича, Ғарб қуроллари Украина Қуролли кучлари олдида турган вазифаларни бажаришда ёрдам бериши керак. Резников НАТО давлатларини таъминотни оширишга чақирди.

Украинада уруш

2022 йил 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин телемурожаатида Украина шарқидаги Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди.
"Операциядан мақсад саккиз йил давомида Киев режими томонидан зўравонлик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилишдир. Ва бунинг учун биз Украинани демилитаризация ва денационализация қилишга, шунингдек, тинч аҳолига, жумладан, Россия Федерацияси фуқароларига қарши кўплаб қонли жиноятларни содир этганларни жавобгарликка тортишга ҳаракат қиламиз", — деди Путин.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase