Уфада мусулмонларнинг Қурбон ҳайити муносабати билан ўтказилган байрам маърузасида Россия олий муфтийси Талғат Тожуддин Украина билан босқинчилик урушини очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлади. "Ёнимизда фашистлар, паразитлар бўлмаслиги учун бунга чек қўйиш керак, чунки кейин дихлофос ҳам етмай қолади", деди у.
"Қўшниникида саккиз йил давомида (бу Улуғ Ватан урушидан икки баравар кўп) қандайдир паразитлар, экстремал миллатчилар ва неонацистлар тўдалари узоқ вақт давомида кўп азият чеккан Донбасс заминида режа асосида биродаркушлик уруши олиб бораётган ва геноцид амалга ошираётган бир пайтда биз тинч яшашимиз мумкин эмас, лоқайдликка йўл қўйиб бўлмайди", деди Тожуддин.
У бунда Қўшма Штатларни айблади ва бошқа Ғарб давлатлари эса уларнинг ножўя ҳаракатларига йўл қўйиб бераётганини даъво қилди. "Ғарбнинг буюк бирлашган давлатимизга нисбатан бу ғийбат, ҳасадгўй анъанаси деярли ҳар асрда такрорланади", - деди муфтий.
Тожуддин март ойида Украинадаги урушни қўллаб-қувватлаган эди, аммо юмшоқроқ сўзлар билан. Кейин у бутун дунё мусулмонлари тинчликни қўллаб-қувватлаши ва "урушдан ҳеч ким хурсанд эмаслигини", бироқ "Украинадаги ҳарбий махсус операция зарур чора эканлигини" айтди.
Тожуддин Украинадаги жангларни шундай қаттиқ ва одамларга душманлик руҳидаги сўзлар билан қўллаб-қувватлаган Россиядаги биринчи диний етакчидир. Аввалроқ Буюк Британия ва Канада рус православ черкови раҳбари Патриарх Кириллни санкциялар рўйхатига киритган эди. У ўз ваъзларида рус ҳарбийларини оқлаб, "уларни ички ахлоқий туйғу бошқаради" деб таъкидлади. Патриарх, шунингдек, Миллий гвардия бошлиғи Виктор Золотовга олтин икона совға қилди. У эса ўз жавобида "Украинадаги махсус ҳарбий операцияни" якунлашга ваъда берди.
Россиянинг олий муфтийси Талғат Тожуддин Украинадаги босқинчиликни қўллаб-қувватлади
Россиянинг олий муфтийси Талғат Тожуддин Уфада мусулмонларнинг қурбонлик байрами – Қурбон ҳайити муносабати билан ўтказилган байрам маърузасида Украина билан урушни очиқ қўллаб-қувватлади. Бу ҳақида "ТАСС"га таяниб, "Укринформ" хабар бермоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди