Улар орасида ҳаво-десант қўшинлари қўмондони генерал-полковник Андрей Сердюков ва жанубий кучлар гуруҳи қўмондони генерал Александр Дворников бор. Бу ҳақда Британия разведкаси Твиттерда хабар берди.
"Дворников бир муддат оператив қўмондон бўлиб ҳам ишлаган", - дея қўшимча қилди у.
"Жанубий" гуруҳининг қўмондонлиги, эҳтимол, генерал-полковник Сергей Суровикинга топширилган. Британия разведкаси маълумотларига кўра, айнан шу зарба гуруҳи Россиянинг Донбассдаги ҳужумида асосий роль ўйнашда давом этмоқда.
"30 йилдан ортиқ вақт давомида Суровикиннинг карьераси коррупция ва шафқатсизлик айбловлари билан тўлиб-тошган", — дейилади постда.
Шунингдек, Британия разведкаси Украина мудофаа тактикасини Северодонецк-Лисичанск йўналишида ўзгартириши эҳтимоли борлигини қўшимча қилди.
"Чунки Россия зирҳли бўлинмалари жанубда катта ютуқларга эришишда давом этмоқда", деб тушунтирди разведкачилар.
Июн бошида Россия президенти Путин беш генерал ва бир полиция полковнигини ишдан бўшатгани ҳақида хабар берилган эди. Уларнинг барчаси Ички ишлар вазирлигида хизмат қилган.
Улар "қўшинлар еришган ноаниқ натижалар" туфайли ишдан бўшатилди. Генерад-лейтенант Сергей Кисел Харковга ҳужумни бошқарган, аммо муваффақияцизликка учраган. Украина кучлари Москва флагманини чўктирганда, вице-адмирал Игор Осипов Россия Қора денгиз флоти учун масъул эди.
Путин аламли мағлубиятлардан сўнг бир қатор генералларни ишдан олди
Июн ойи бошидан бери Россия ҳарбий раҳбарияти Украинага қарши урушда муҳим рол ўйнаган бир неча генерални ишдан бўшатди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси