close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Харьков вилоятида Украина қарши ҳужуми кенгайди

Украина ҳимоячилари ўз қудратини намойиш этмоқда ва НАТО фикрига кўра, Россия билан уруш тез орада ҳал қилувчи босқичга киради.  

Харьков вилоятида Украина қарши ҳужуми кенгайди, Россия армияси «боши берк кўча»да - Урушни ўрганиш институти Харьковдан шимолда ва шарқда Украина қарши ҳужуми ўтган кун давомида янада муваффақиятлар тақдим этгани ва яқин кунларда Харьков артиллерия олови остида Россия қўшинларини муваффақият билан сиқиб чиқариши мумкин.
Бу ҳақида Америка Урушни ўрганиш институтининг (кейинги ўринларда УЎИ - таҳр.) сўнгги ҳисоботида айтилади. "Украина 365" телеграм-канали Украина Қуролли Кучлари ва рус босқинчиларининг Харьков вилоятидаги позицияларининг янги харитасини эълон қилди.
Нашр этилган кадрларда душманнинг сезиларли орқага сурилгани кўрсатилган.
"Украинанинг ушбу операцияси Россиянинг ҳужум операцияларини тўхтатиш учун муваффақиятли, кенгроқ қарши ҳужумга айланмоқда", - дейди УЎИ таҳлилчилари.
Россия қўшинлари Изюм йўналишида олдинга силжишмади, улар у ерда боши берк кўчада қолмоқдалар, тарқоқ ҳолдаги қўшимча кучлар эса ҳужумни қайта бошлашга имкон бермайди.
НАТО Бош котиби ўринбосари Мирча Джоанэнинг фикрича, Украина ва Россия ўртасидаги уруш "тез орада ҳал қилувчи босқичга ўтади, ҳисоб-китобларга кўа, бир неча ҳафта давом этади". Бу ҳақида al- Jazeera Джоанэнинг сўзларига таянган ҳолда ёзмоқда.
Алянс маълумотларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар авж олиши башорат қилинмаган, чунки Россия президенти Владимир Путин Украинада юз берган воқеадан кейин НАТОга қарши жанг қилишни истамайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase