Ўзини мустақил деб эълон қилган Приднестровье ҳудудида иккита ретрансляция минораси (Россия телевидениеси сигналини узатувчи) портлаши ва "Давлат хавфсизлиги вазирлиги" гранатомётлардан ўққа тутилишидан сўнг Молдованинг Россия ҳарбийлари томонидан ишғол қилинган минтақа аҳолиси "ПМР" ҳудудини тарк этишни бошлади.
Журналист Андрей Цаплиенко ўз телеграм-каналида анклавдан Кишинёв томон чиқишда автомашиналар навбати суратини чоп этди.
Сўнгги суткалардаги провокациялар Россиянинг Украинадан жануби-ғарб томондаги Молдова ҳудудида қайноқ нуқтани фаоллаштиришга тайёрланаётганидан далолат бериши мумкин.
"Приднестровьеликлар Россиядан қочишмоқда. Анклавдан Кишинёв томон чиқишда ақлдан оздирадиган даражада узундан-узоқ автомашиналар навбатлари. НАТОнинг дронлари ва ўйлаб топилган террорчилик ҳужумлари ҳақидаги ёлғонларнинг оқими оддий фуқароларга Россия бу ерда ҳам "озод қилиш"ни бошлашдан олдин қочишга вақт топишлари кераклигини айтади", - деб ёзади Цаплиенко.
Шу билан бирга, "ДХР" етакчиси Денис Пушилин Россия оммавий ахборот воситаларига берган изоҳида Приднестровьедаги портлашлар "махсус операция"нинг янги босқичи учун зарурлигини тан олди.
Россия Федерациясининг провокацияларига муносабат билдирган Молдова Президенти Майя Санду босиб олинган Приднестровьедаги вазият туфайли Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини чақирди.
Одамлар Приднестровьедан қоча бошладилар: Пушилиннинг баёноти энг ёмон хавотирларни тасдиқлайди - ОАВ
Сўнгги суткалардаги провокациялар Россиянинг Украинадан жануби-ғарб томондаги Молдова ҳудудида қайноқ нуқтани фаоллаштиришга тайёрланаётганидан далолат бериши мумкин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди