close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тўқаев Оқ Ўрдада ифторлик берди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Муборак Рамазон ойида рўзадорларга ифторлик берди. Давлатимиз раҳбари йиғилганларга мурожаат қилар экан, ифторлик халқнинг ҳамжиҳатлиги ва фаровонлигини ўзида мужассам этган эзгу анъана эканини таъкидлади. У адолатли жамият қуриш муҳимлигини таъкидлади.

— Яқин орада Конституцияга ўзгартиришлар киритилади. Лекин, биринчи навбатда, фуқароларнинг онгини янгилашимиз керак ва бу осон иш эмас. Олдинда жуда кўп ишлар бор, шунинг учун барча куч-ғайратимизни бунга йўналтириш керак. Аввало, фикрларимиз соф ва самимий бўлиши керак. Биз меҳр-шафқатли бўлишимиз ва бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Бугун инсониятга айнан мана шу фазилатлар етишмаяпти, – деди Президентимиз.
Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ишончи комилки, ўсиб келаётган ёш авлодга тўғри йўл-йўриқ кўрсатиш зарур, чунки фақат билимли, очиқкўнгил, ватанпарвар ёшларгина ўз порлоқ келажагини қура олади. Унинг сўзларига кўра, ёшларнинг миллий қадриятларни сингдириши, замонавий илм-фан ва билимларни пухта эгаллаши жуда муҳим.
Давлат раҳбари Ислом дини тинчлик ва инсонпарварлик қадриятларини тарғиб этишини таъкидлади.
– Халқимиз азалдан тинч-осойишта ҳаётни ҳамма нарсадан устун қўйган. Биз бу аҳдга содиқ қоламиз. Биз бирдамликни ва ўзаро тушунишни сақлашимиз керак. Ислом одамларни бўлинишга эмас, бирдамликка чақиради. Имон энг қимматли сифатдир. Бинобарин, ёш авлодни анъанавий дин олиб бораётган қадриятлар руҳида тарбиялаш умумий вазифамиздир, деди Президентимиз.
Якунда Қосим-Жўмарт Тўқаев барча ватандошларга ҳамжиҳатлик ва фаровонлик тилади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase