НВ Киев вилоятидан кўрсатган даҳшатли лавҳалар тинч Украина халқига қарши русларнинг геноцидидан далолат беради.
Бучада отиб ташланган ўнлаб одамлар кўчалар ўртасида ётибди. Ҳуқуқ-тартибот ходимларига кўра, чекинаётган босқинчилар жасадларни миналашган.
Босқинчилар ҳатто шаҳар атрофида велосипедда ҳаракатланаётган ва ҳеч қандай таҳдид солмаган одамларга ўқ узишган.
Бутада ўлган тинч аҳоли ҳовлиларда, уйларда, йўлларда ётибди. Баъзиларнинг қўллари орқасига боғланган, қийноқ аломатлари кўринади. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, босқинчилар ёг эркакларни ва "уларга ёқмаганларни" ўлдиришган."
"Киев вилояти. 21-аср жаҳаннами. Қўллари боғланган ҳолда отилган эркак ва аёлларнинг жасадлари. Нацизмнинг энг даҳшатли жиноятлари Европага қайтди. Россия буни атайлаб қилди", деб ёзади Президент офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк.
Озод қилинган Бучада ҳарбийлар оммавий қабрларга қўллари боғланган ҳолда кўмилган 280 фуқаронинг жасадларини топишди.
Ушбу қабрлардан бирида улар 23 март куни руслар эри билан бирга ўғирлаб кетилган Мотижин қишлоғи рахбари Ольга Сухенконинг қийноқ излари бўлган жасадини топдилар. Ольганинг эри хам қийноқ белгилари билан топилган.
Буча яқинида ўлдирилган маҳаллий аҳолининг қабрлари ҳам топилган, эҳтимол улар қўшнилари томонидан кўмилган.
Житомир автомагистралида ўнлаб ёниб кетган машиналар ва тинч аҳолининг жасадлари топилган, уларга босқинчилар томонидан қочиш имконияти берилмаган.
Руслар томонидан ўлдирилган тинч аҳоли Киев атрофидаги автомобил йўллари ўртасида ётибди.
Киевдан 20 километр узоқликда йўл четида россиялик ёввойилар автомобил шиналарига ташлаб, ўт қўйишга уринган адёл остидаги яланғоч аёллар ўлик ҳолда топилган.
"Бу аёллар ўлимидан олдин нималарни бошдан кечирганини тасаввур қилиш қийин. Зўрланган, азобланган, куйдирилган...",- деб ёзади фотограф Игор Захаренко.
Руслар озод Киев вилояти шаҳарларида, фуқаролик инфратузилма, дўконлар ва турар-жой бинолари бутунлай вайрон қилинган.
Деярли бир ой давомида босқин остида яшаган маҳаллий аҳоли Украина ҳарбийларини хурсанд қарши олди.
Бучада рус босқинчилари томонидан ўлдирилган ўнлаб одамларнинг жасадлари топилди
Украина Қуролли кучлари томонидан Киев вилоятида озод қилингандан кейин пойтахт яқинида, хусусан, Буса ва Ирпенда, Житомир трассаси бўйлаб россиялик босқинчилар томонидан қийноққа солинган ва ўлдирилган украинлар мурдаси ва органлари юзлаб одамларнинг оммавий қабрлари топилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси