Россиянинг «Транснефть» нефт қувури компанияси (давлатга тегишли) омборхоналар ҳаддан ташқари тўлиб кетгани туфайли нефт қувур тизимига оқимни чеклашга қарор қилди.
Россиядаги омборхоналар Россия Федерациясидан нефт экспортининг кескин пасайиши фонида тўлиб кетди, экспорт ўтган ҳафтага нисбатан 26,4 фоизга тушди.
Шундай қилиб, яқин келажакда Россия учун ягона йўл ишлаб чиқаришни чеклаш бўлади, чунки қазиб олинган нефтни қўйиш учун жисмонан жой йўқ.
Омборхоналар ҳаддан ташқари тўлиб кетгани ҳақидаги янгиликлар «Транснефть» акцияларининг қулашига сабаб бўлди.
Россиядаги янги нефт инқирозини шарҳлар экан, эксперт Анатолий Несмиан Москва муқаррар равишда ишлаб чиқаришнинг мажбурий пасайишига дуч келишини тасдиқлайди.
"Вариантлар йўқ: энди биз қазиб олинадиган нефтни қўядиган жой йўқлиги сабабли ишлаб чиқаришни чеклашимиз керак бўлади. Танкерларни ижарага олиб, уларни сақлаш жойлари сифатида ишлатиш мумкин, аммо юк нархи ва исталган вақтда иккиламчи санкциялар остида қолиш хавфини ҳисобга оладиган бўлсак, умуман олганда, муаммо аниқ", деди у.
Шуниси эътиборга лойиқки, Россия ҳудудида нефт қудуқларини консервациялаш жиддий хавф-хатарларга олиб келади, чунки келажакда уларни қайта ишлаб чиқаришни бошлаш муаммоли бўлади. Россиянинг Украина ҳудудига ҳарбий босқини бошлангандан сўнг, нефт ва газ саноати учун ускуналар ва технологияларни етказиб бериш, хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган дунёдаги энг йирик 4 компанияси Россия Федерациясини тарк этди.
Яқин келажакда Россия бюджетни тўлдиришда жиддий муаммога дуч келиши мумкин, чунки барча федерал бюджет даромадларининг тахминан 60% углеводород ишлаб чиқариш ва сотиш саноати томонидан таъминланади.
Россияда нефт сақлаш омборлари тўлиб кетди: қазиб олинган нефтни қўйишга жой йўқ, экспорт ўлди -ОАВ
Россиядаги омборхоналар Россия Федерациясидан нефт экспортининг кескин пасайиши фонида тўлиб кетди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди