close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Киев яқинида босқинчиларнинг бошқарув пункти йўқ қилиниди: 40 киши ўлдирилди, қолганлар қочиб кетди

Қуролли кучлар Киев яқинидаги Лукьяновка қишлоғини озод қилди ва у ерда рус босқинчиларининг бошқарув пунктини вайрон қилди. 40 киши ҳалок бўлди, қолганлари қочиб кетди.

Бу ҳақида телемарафон эфирида Киевнинг ҳудудий мудофааси раҳбари Пётр Кузик маълум қилди.
"Киев атрофида маълум бир муваффақиятларга эришилди. Душман янада узоқроққа сиқиб чиқарилди. Кеча Баришевка ҳудудида чап қирғоқда, масалан, Лукьяновка аҳоли пунктларига муваффақиятли ҳужум уюштирилди. У бутунлай озод қилинди. Бу босқинчиларнинг кучли бошқарув нуқтаси эди. У ерда юзлаб аскарлар, танклар ва техникалар бор эди. Техникалар ёқиб юборилди, танклар ишдан чиқарилди, баъзи техникалар ўлжа қилиб олинди. Афсуски, фақат қирқ нафар босқинчи йўқ қилинди - бу тасдиқланган рақам. Қолганлари қочишга муваффақ бўлишди, баъзилари ўрмонда яширинишди. Ҳарбийларимиз ҳозир уларни қидириб, қаердан топса, ўша ернинг ўзида йўқ қилишга уринмоқда", - дейди у.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase