"Путин Украинани босиб олиш натижасида қўлга киритмоқчи бўлган нарсанинг аксини топмоқда", - деди Байден.
АҚШ президенти Джо Байден Брюсселда бўлиб ўтган дунё етакчилари Россия-Украина уруши бўйича ўз позицияларини келишиб олган G7 саммитидан кейинги брифингда сўзга чиқди. Журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, у Путин Украинага ҳужумдан кутган нарсасини олмаётганини таъкидлади, хабар қилади CNN га таянган ҳолда УНН.
"Путин Украинани босиб олиш натижасида қўлга киритмоқчи бўлган нарсанинг аксини топмоқда", - деди Байден.
Шунингдек, у НАТО «ҳеч қачон бугунги каби жипслашган эмасди» деб таъкидлади. Байден санкциялар «ҳеч қачон тўхтатмайди» деди, лекин охир-оқибат қўлланаётган чора-тадбирлар ва Путиннинг «оғриғи кучайиши» унга халал беради, деб қўшиб қуйди.
Суҳбат чоғида Байден Россия Украинага қарши кимёвий қурол ишлатса, АҚШнинг жавоби қандай бўлишини айтди.
Бундан ташқари, у иттифоқчиларга Украинани G20 учрашувларида иштирок этишга чақиришни таклиф қилди.
Манба: УНН
Байден G7 саммитида: Путин Украинага бостириб киришда кутмаган натижасини оляпти
АҚШ президенти Джо Байден Брюсселда бўлиб ўтган дунё етакчилари Россия-Украина уруши бўйича ўз позицияларини келишиб олган G7 саммитидан кейинги брифингда сўзга чиқди. Журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, у Путин Украинага ҳужумдан кутган нарсасини олмаётганини таъкидлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди