close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Машҳур қўшиқчи исломдан воз кечиб, обуначиларни «шок» ҳолатига туширди

Британиялик қўшиқчи ва модель Зейн Малик ижтимоий тармоқларда ислом динига эътиқод қилмаслигини тан олиб, ўз обуначиларини «шок» ҳолатига туширди. (Атеистларнинг таъсирига тушиб қолган бўлса керак).  Шу пайтгача келиб чиқиши покистонлик бўлган британиялик телеюлдуз ибодатсиз бўлса ҳам, ўзини мусулмон деб ҳисобланиб келарди ва ҳатто Британия шоу-бизнесида «энг юлдуз мусулмон» деб аталарди.

Бироқ яқинда British Vogue нашрига берган интервьюсида Зейн келиб чиқиши мусулмон оиласидан бўлишига қарамай, ўзини ислом тарафдорларидан ҳисобламаслигини эълон қилди, хабар беради IslamNews.
«Мен муайян тарзда дуо билан сўйилган гўштни истеъмол қилиш шарт эканлигига ишонмайман. Мен кунига 5 марта маълум бир тилда ибодат қилиш кераклигига ишонмайман. Мен буларнинг биронтасига ишонмайман», – деди қўшиқчи.
Исломда диннинг асосий устунлари инкор қилиш, масалан, беш марта ўқиладиган намозни фарз эмас дейиш, инсонни Исломдан чиқаради.
Маликнинг ижтимоий тармоқлардаги юзлаб обуначилари  мусулмон илдизларига эга бўлган қўшиқчининг аждодлар динидан воз кечишини ошкора эътироф этилишидан ихлоси қайтганлиги ва таажжубда қолганини маълум қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase