Украина Мудофаа вазирлиги Россия босқинчи кучлари Қуролли кучлари томонидан "Орск" десант кемасининг йўқ қилингни тўғрисида расмий баёнот берди. Бу ҳақида Мудофаа вазирининг ўринбосари Анна Маляр баёнот берди.
Айтишларича, десант кемаси кўп сонли оғир зирҳли техника, танклар ва 400 га яқин десантчини олиб юриши мумкин эди.
"Бердянскда йўқ қилинган кема 20 тагача танк, 45 та бронетранспортёр ва 400 та десантни олиб юриши мумкин эди. Бу бизнинг ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган улкан нишон", - деди Маляр.
Шу билан бирга, рус манбалари айтишича, «Орск» бутунлай вайрон бўлган ва чўкиб кетган. Яна бир нечта десант кемалари шикастланган, аммо омон қолишга муваффақ бўлган. Кўп сонда ўлган ва яраланган рус аскари борлиги айтилмоқда.
«Орск» йўқ қилинди. Причал яқинида чўкиб кетди. «Саратов»да орқа қисмида кичик ёнғин давом этмоқда, ўқ-дорилар портлаши хавфи туфайли кема 5 метр чуқурликда сув остига олинган. «Цезарь Куников» ва «Новочеркасск» шикастланган ва денгизга олинган, бортда йўқотишлар бўлган: ҳалок бўлган ва яраланганлар бор», деб хабар беради Россия манбалари.
Бердянскдаги кемада ўлган руслар сони 400 кишини ташкил қилиши мумкин
Украина қуролли кучлари Бердянскда причал яқинида чўкиб кетган "Орск" десант кемаси йўқ қилинганини тасдиқлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш