close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Изюм яқинида Россия армияси мағлуб этилди: 400 нафар россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, полк қўмондони ўлдирилди – ОАВ

Харьков вилоятидаги Изюм шаҳрини қўлга олишга қаратилган ҳаракатлар 254-мотоўқчи полкнинг 400 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлишига олиб келди.

Россия армияси Украина ҳудудига бостириб кириш пайтида оғир йўқотишларни давом эттирмоқда. Россия босқинчи кучлари учун энг қийинларидан бири бу Харьков йўналиши бўлиб, у ерда Россия Федерацияси бир ой давомида Изюм шаҳрини ҳужум қилиб қўлга киритишга муваффақ бўлмади.
Шаҳарни қўлга олиш учун охирги уриниш 254-мотоўқчи полкнинг (ҳ/қ 91704, Клинци, Брянск вилояти, Россия) 400 нафар ҳарбий хизматчиси ўлимига сабаб бўлди.
Бу ҳақида Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида журналист Роман Цимбалюк хабар берди.
Олинган маълумотларга кўра, Россия армиясининг 144-гвардиячи мотоўқчи дивизияси Изюм шаҳрига (Харьков вилояти) уч марта бостириб кирган, аммо оғир йўқотишлардан сўнг чекинишга мажбур бўлган. Қўмондонлик мағлуб бўлган полкни Брянск вилоятига олиб келди, у ерда ҳалок бўлганларнинг сафини тўлдиришга ҳаракат қилинади.
"144-мотоўқчи дивизия 254-мотоўқчи полк БТГр 254 (ҳ/қ 91704, Клинци) уч марта Изюм шаҳрига (Харьков вилояти) ҳужум қилди. Полк командирининг ўлимидан сўнг ҳужум уринишлари тўхтади. БТГр шахсий таркибининг йўқотишлари 400 дан ортиқ кишини, кўплаб ярадорларни ташкил етди. 144-дивизия командирининг қарори билан БТГр шахсий таркибни тўлдириш мақсадида Брянск вилоятига қайтариб келинди, шундан сўнг ҳужум давом этади", - маълум қилди Цимбалюк.
Аввалроқ Украина қуролли кучлари Буча, Ирпен ва Гостомел яқинида Россия армияси бўлинмаларини ўқ-дорилар етказиб бериш ва таъимнотдан узиб қўйганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase