close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Юзлаб "стингерлар" ва минглаб "джавелинлар": АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдамининг тўлиқ рўйхати

АҚШ Президенти Джо Байден бугун Украинага қўшимча 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдам эълон қилди. Ёрдам Украина ҳарбийларига ўз мамлакатларини Россия томонидан асоссиз босқиндан ҳимоя қилишга ёрдам бериш учун ускуналарни тўғридан-тўғри топшириш шаклида бўлади. Оқ уйда Украина ҳимоячиларига аниқ нима берилиши ҳақида батафсил маълумот берилди, деб ёзади УНН.

Хабар қилинишича, 800 миллион долларлик янги ёрдам пакети қуйидагиларни ўз ичига олади:

    - 800 та Stinger зенит тизимлари;
    - 2000 та Javelin ракета коплекслари, 1000 дона енгил зирҳга қарши қурол ва 6000 дона А-4 зирҳга қарши тизимлар;
    - 100 та тактик учувчисиз учиш аппарати;
    - 100 та гранатомет, 5000 та милтиқ, 1000 та пистолет, 400 та пулемет ва 400 қурол;
    - 20 миллиондн ортиқ ўқотар қурол, миномет ва гранотометлар учун патронлар;
    - 25 000 комплект бронежилет;
    - 25 000 шлем.

"Украиналиклар фаол фойдаланадиган Америка қисқа масофали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларидан ташқари, Қўшма Штатлар Украина қўшинлари аллақачон машқ қилаётган қўшимча узоқ масофали тизимларни, шунингдек ушбу тизимлар учун қўшимча ўқ-дориларни сотиб олишга ёрдам берди ва ёрдам бермоқда", дейилади Оқ уй баёнотида.
Бугун аввалроқ Президент Джо Байден чоршанба куни АҚШ Украинага ҳарбий ва гуманитар ёрдам учун 800 миллион долларлик пакетни қандай сарфлашини айтиб берди.

Манба: УНН

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase