Москванинг босимига қарамай, Туркия 59 млн долларлик ўзининг машҳур учувчисиз учиш аппаратлари, ўқ-дорилар, ҳарбий техника, зирҳ ва ҳимоя воситаларини Украинага очиқчасига топширди.
"Биз Украинага 50 дан ортиқ юк машинаси жўнатдик ва жўнатишда давом этмоқдамиз, ваҳоланки, НАТОга аъзо биронта мамлакат бу ишни қилмади", - дея Эрдўғаннинг сўзларини келтиради Reuters.
Анқара Киевга бошқа давлатлар амалга оширмаган ҳарбий ёрдам кўрсатди ва энди гуманитар конвойларни юборишда давом этмоқда.
Бундан ташқари, Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашувда Эрдўған "Жаноб Зеленский ва Путин билан дўстликни сақлаш" зарурлигини таъкидлади.
Аввалроқ россияликлар Ғарбнинг ўта қаттиқ санкцияларидан ва темир пардадан қочиб, мамлакатни оммавий равишда тарк этаётгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ, Россия Федерациясини тарк этиш тобора қийинлашмоқда. Москва аҳолиси Turkish Airlines авиакомпаниясининг "коллапси" ҳақида хабар беришди. Россия Федерациясининг юзлаб фуқаролари Москвадан ушбу авиакомпания бортларида учиб чиқа олмадилар.
Эслатиб ўтамиз, Эрдўған Россияга қарши санкцияларни қўллашдан бош тортди ва буни ушбу масалани Россия ва Украина билан "Туркиянинг муносабатларига зарар етказмасдан" ҳал қилишга уриниш деб тушунтирди.
Эрдўған Кремлдан қўрқмайди ва Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этади
Туркия Президенти Зеленский билан ҳам, Путин билан ҳам ҳамкорлик муносабатларини сақлаб қолиш ниятида.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|