close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия украиналикларни йўқ қилишни мақсад қилган - Дуда

Россия Украинада ҳарбий жиноятлар содир этаётгани Польшага аён. Унинг ҳаракатлари геноцид хусусиятларига эга.

Бу ҳақида Польша президенти Анжей Дуда 10 март куни Варшавада АҚШ вице-президенти Камала Харрис билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб хабар беради Оқ уй сайти.
“Биз геноцид белгиларига эга бўлган бундай ҳарбий ҳаракатларга тоқат қила олмаймиз. Менимча, улар касалхоналарни бомбардимон қилсалар, ҳомиладор аёллар, болалар бор касалхоналарни бомбардимон қилсалар, оддий одамларни ўлдирсалар, бомба ташласалар, турар-жой биноларини ракета билан ўққа тутсалар, ҳеч кимда шубҳа йўқ-ки, ҳарбий объектлар бўлмаса, бу геноцид хусусиятларига эга бўлган ваҳшийликдир. Бу миллатни йўқ қилишга қаратилган”, — деди Полша президенти.
У Украинадаги ҳарбий жиноятларда иштирок этганлар жавобгарликка тортилишига умид билдирди.
“Руслар Украинада ҳарбий жиноятлар содир этаётгани бизга аён. Умид қиламанки, келажакда бу масалаларни тергов қилаётган судга бунинг учун ким масъул эканлиги аниқ бўлади ", деб таъкидлади Дуда.
Польша президенти мамлакатга Россия босқинчиларининг Украинадаги ҳаракатларига гувоҳ бўлган кўп сонли қочқинлар келганини таъкидлади.
“Бу далил. Бу гувоҳларнинг кўрсатмаси ва уларнинг смартфонларида ҳам бу далил бор. Агар сиз ушбу кадрларга қарасангиз, томирдаги конингиз қотиб қолади", деди у.
Дуданинг қўшимча қилишича, суд томонидан жўнатилган бир гуруҳ прокурорлар Польшага етиб келган ва далиллар тўпламоқда.
"Биз уларга энг яхши меҳнат шароитларини яратиш ва бу жуда қийин вазифани бажариш учун қўлимиздан келганини қилишга ҳаракат қилмоқдамиз", деди Польша президенти.
27 февраль куни Украина расмий равишда Гаагадаги Халқаро судга Россияга қарши даъво аризасини юборди: у Кремлдан тажовузни оқлаш учун геноцид тушунчасини бузиб кўрсатгани учун жазолашни талаб қилмоқда.
3 март куни Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хон Халқаро жиноят судига аъзо 39 давлатнинг мурожаатидан сўнг Украинадаги вазият бўйича зудлик билан тергов бошланганини эълон қилди.
9 март куни Россия Мариуполдаги туғруқхона ва болалар шифохонасига ҳужум қилди. Шаҳар ҳокимияти яқинда болалар даволанаётган бино бутунлай вайрон бўлганини айтди. Президент Владимир Зеленский жаҳон ҳамжамиятини Украина осмонини ёпишга ва Россия Федерацияси террорига эътиборсиз бўлмасликка чақирди.
Донецк вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленко Россиянинг Мариуполдаги ҳаво ҳужуми натижасида аввалроқ 17 киши жароҳатлангани, жумладан, туғруқдаги аёллар ҳам борлигини, ҳалок бўлганлар йўқлигини маълум қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase