Бу ҳақида Украина Қуролли кучлари бош штаби 10 март, пайшанба куни соат 18:00 да эълон қилган тезкор маълумотда айтилади.
Кун давомида Полесский ва Волин йўналишларида Украина ҳимоячилари душманни ноқулай чизиқларга чекинишга мажбур қилишди. Северский йўналишида Бакланов Муравийка аҳоли пункти озод қилинди.
Киев ҳимоячилари чегараларни барқарор ушлаб турибдилар, шаҳарнинг муҳим инфратузилмасини ҳимоя қиляптилар.
Босқинчилар ўз кучларини барча мавжуд ахборот каналларида дезинформация ва ташвиқотни тарқатишга қаратдилар.
Кибербўлинмалар ва федерал оммавий ахборот воситалари ёрдамида душман Украинанинг юқори ҳарбий ва сиёсий раҳбарияти фаолияти тўғрисида дезинформацияни фаол равишда тарқатади, давлатимиз раҳбарияти томонидан Россия Федерацияси шартларини қабул қилиш тўғрисида сохта маълумотлар яратади ва тарқатади, Украина ҳарбийлари томонидан ўт очишни тўхтатиш ва қурол туширишга чақиради.
Россия ҳарбий хизматчилари орасида Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг санкциялар ҳаракатлари туфайли пул нафақаларини тўламаганлиги тўғрисида миш-мишлар мавжуд, бу эса ўз навбатида босқинчи бўлинмалари шахсий таркибини деморализация қилади.
Чернигов вилоятининг Шестовица шаҳарчаси ҳудудида кофирлар таслим бўлиш йўлини изламоқда.
Босқинчиларнинг ҳужумлари барча йўналишлар бўйича тўхтатилди – Украина қуролли кучлари Бош штаби
Украина ҳарбийлари рус босқинчиларини барча йўналишларда тўхтатдилар. Россия армияси шахсий таркиб, қурол-яроғ ва техникада катта йўқотишларга дуч келмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси