Руйхатдан Volkswagen, Apple, IKEA, Microsoft, IBM, Shell, McDonald's, Porsche, Toyota, H&M ва бошқалар ўрин олди, деб хабар қилади Россия "Общественная потребительская инициатива" жамияти раиси Олег Павлов "Известия"га.
"Шак-шубҳасиз, рўйхат очиқ. Россиялик истеъмолчиларга кафолат бермай, ишдан бўшатилганини эълон қилган компаниялар пайдо бўлиши билан улар у ерга киритилади. Шунга кўра, уларга нисбатан маъмурий, жиноий ва суд жараёнлари қўлланилади", - деди Павлов.
Унинг сўзларига кўра, хорижлик тадбиркорлар томонидан Россиядаги ўз корхоналарини ёпиш бўйича ҳукумат ягона позицияга эга, рўйхат устида ишларга ҳуқуқ-тартибот идоралари, Саноат ва савдо вазирлиги ва Роскомнадзор жалб этилади. Тегишли рўйхат Россия ҳукумати ва Бош прокуратурасига юборилди.
«Санкцияларга қарши қора рўйхатга кириш ҳуқуқбузар компания ва уни бошқариш учун қуйидаги рисклар амалга ошишини англатади: счетлар ва активларни ҳибсга олиш, ташқи бошқарувни жорий этиш, мулкни давлат тасарруфига ўтказиш. Шунингдек, ушбу корхоналар раҳбарияти қасддан банкротлик ва фирибгарлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин», деди.
Россия Apple, IKEA, Microsoft, McDonald's мулкини тортиб олмоқчи
Россия Федерациясининг Украинага ҳарбий босқини муносабати билан мамлакатда иш тўхтатилишини эълон қилган компаниялар мулки Россияда давлат тасарруфига ўтказилиши мумкин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш