Россия Федерациясининг энг йирик нефть компанияси "Роснефть" 6 март, якшанба куни 2 миллиард доллар миқдорида облигациялар бўйича тўловларни амалга ошира олмади. Инвесторлар Россия томонининг тўловларни рублда амалга ошириш таклифини рад қилди.
Украиналик машҳур эксперт ва ҳарбий таҳлилчи Александр Коваленконинг фикрига кўра, бу Россия учун интиҳонинг ибтидоси ҳисобланади.
Бу ҳақида у ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
Бундан ташқари, душанба куни, Россия Газпром шунга ўхшаш тўловларни амалга керак, лекин бунинг уддасидан чиқиши даргумон. Россия Федерациясининг қарзини тўлаш имконияти бўлмаган тақдирда, хорижий мулкни олиб қўйиш ва расмий дефолт эълон қилиниши кутилмоқда.
"Интиҳонинг ибтидоси бугун бошланди. Россия денацификацияси муваффақиятли амалга ошмоқда!" – деб таъкидлайди эксперт.
Интиҳонинг ибтидоси бошланди
Россия Федерациясининг энг йирик нефть компанияси "Роснефть" облигациялар бўйича тўловларни амалга ошира олмади ва дефолт ёқасига келиб қолди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси