Давлат Думаси Россия ҳарбийларининг хатти-ҳаракатлари ҳақида била туриб ёлғон маълумот тарқатганлик учун жазолаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексига янги 207.3-модда киритилади. Бунинг учун максимал жазо 15 йил қамоқ кўзда тутилган.
Худди шу қонун лойиҳасида "Россия Федерацияси ва унинг фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш, халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида" Россия қуролли кучларини қўллашни "обрўсизлантириш" ва "тўсқинлик қилишга чақириш" учун жарималар киритилади. Максимал жазо - беш йил қамоқ.
Қонун шунингдек, Россияга қарши санкциялар қўллаш чақириғи учун жазони ҳам киритади.
Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин мазкур қонун Федерация Кенгаши томонидан 4 март куни кўриб чиқилиши ва дарҳол Россия Федерацияси Президентига имзолаш учун юборилишини айтди. Сўнг Путинга юборилди ва Президент ҳам имзо чекди.
"Фейк" ҳақидаги қонун
Давлат Думаси ва Федерация Кенгаши россиялик ҳарбийларнинг хатти-ҳаракатлари ҳақидаги "фейк" учун жазолаш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Дума СССРни тиклаш масаласини кўриб чиқади
- Трамп Вашингтонда исроиллик дипломатларнинг ўлдирилишига муносабат билдирди
- Россиядаги СССРни тиклашга ҳаракат
- Бузғунчи секталарда "устоз", "пир", "мастур шайх", "муршид" каби шахсларга ниҳоятда катта урғу берилади
- Саратон ҳужайраларининг тактика, стратегияси ва секталар