close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Данияда исломофобик қонун лойиҳаси тўқиб чиқарилди

Дания мусулмон давлатларидан келган муҳожирларни камайтириши мумкин бўлган меҳнатга оид қонунларини ўзгартириши мумкин.

Данияда тўрт консерватив партия мамлакатда ишчи кучи танқислиги муаммосини ҳал қилиш мақсадида иш берувчилар учун хорижий ишчиларни ишга қабул қилиш шартларини соддалаштирадиган, лекин мусулмон давлатлари маълум бир рўйхатидан муҳожирлар ишга кириши учун қаттиқ шартлар қўядиган қонун лойиҳасини тайёрламоқда.
Консерватив ва ўнг-қанот радикал партиялар чет элликлар учун энг кам иш ҳақининг жоиз даражасини камайтириш ниятида, лекин Шимолий Африка ва Яқин Шарқдан келадиган муҳожирлар бундан устасно. Энг кам иш ҳақи пастлиги иш берувчилар чет элликларни фаолроқ жалб қилиш имконини беради, улар орасида кам иш ҳақи учун ишлашни истаганлар кўп, лекин инсон ҳуқуқлари фаоллари қонун лойиҳасининг очиқ исломофоб табиатидан хавотирда.
Хусусан, ультра-ўнг қанот партияси Nye Borgerlige етакчиси Пернилле Вермунд Шимолий Африка ва Яқин Шарқдан иммиграцияни қисқартириш учун «мусулмон мамлакатлар»ни истисно қилишга эришиш нияти ҳақида тўғридан-тўғри маълум қилди, дея хабар беради The Local сайти.
Данияда муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаоллардан бири Накиб Хан бу қонунчилик ташаббусини камситувчи деб атади ва «институционаллашган ирқчилик»ка йўл қўймасликка чақирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase