Расмий равишда, Саудия ҳукумати григориан тақвимига кўра Янги йил ва Рождество байрамини бир йил олдин кенг нишонлашга рухсат берди. Кўп жиҳатдан, бу валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд сиёсати туфайли амалга оширилди. У бир неча бор қиролликни янада очиқ қилиш ва бошқа мамлакатлардан сайёҳларни мамлакатга жалб қилиш истагини билдирган.
Илгари Саудия Арабистони энг консерватив араб давлати ҳисобланарди. Қиролликда яшовчи насронийлар Янги йилни фақат тор оила доирасида нишонлардилар. Рождество безакларини мамлакатга олиб киришга уриниш учун жарима солинди. Бироқ, ҳозир вазият ўзгарди.
Саудия Арабистони кетма-кет иккинчи йил григориан тақвимига кўра янги йилни нишонлади
Қиролликда яшовчи миллиондан ортиқ насронийлар 2022 йилни нишонлашга тайёргарлик кўрмоқда. Янги йил рамзларини сотадиган дўконлар шаҳарларда эркин ишламоқда. Арчалар, безаклар ва ҳатто Санта-Клаус костюмлари энди тақиқланмайди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси