close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозонда тариқатчилар болаларга мўл-кўл совғалар билан мавлид қилишди

Раби ул-аввал ойининг 17-куни (23 октябр) «Миргазиян» масжидида мавлид оқшоми бўлиб ўтди. Унда диндорлар, мактаб шогирдлари (масжид қошидаги курс талабалари), оқсоқоллар, болалар, ҳомийлар иштирок этди.

Тўпланганлар олдида имом Абдуррауф Забиров сўзга чиқди. У Қуръондан оятлар ўқиб, араб тили ва эски татар тилида қасидалар ижро етиб, қисқа хутба ўтказди.
Оқшом бутунлай Муҳаммад Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти ва шахсиятига бағишланди. Расулуллоҳга бағишлаб татар тилида қасидалар ижро этган ёш ижрочи Динар Шаимарданов байрам меҳмони бўлди.
Кечанинг бир қисми сифатида ўқитувчи Марям Забирова томонидан "севимли Пайғамбаримиз" мавзусида рус ва татар тилларида шеърият танлови ўтказилди. Унда 50 нафарга яқин ўғил-қиз иштирок этди. Уларнинг барчасига эсдалик совғалари, ғолибларга эса "Келажакка ишонч билан" хайрия жамғармасидан қимматбаҳо совғалар топширилди.
Катталар ҳам четда қолишмади ва тематик интеллектуал викторина ўйнашди. Унинг ғолиблари сертификатлар, рўмоллар, ширинликлар ва китоблар билан тақдирландилар.
Тадбрдан эсдалик учун барча иштирокчиларга татар тилида ёзилган икки жилдлик «Аллаһның сөекле рәсүле Мөхәммәд салләллаһу галәйһи вә сәлләм» асари, Татаристон муфтийси, исмоилоғачилар тариқати тарғиботиси Комил Самигуллиннинг табриклари билан Мавлид ҳақида ахборот-маълумотнома рисолалари берилди.
Ҳомийлар тадбирни ташкил этишда ёрдам кўрсатдилар. Улар орасида «Turkstore» турк магазини ҳам бўлиб, болалар учун ширинликлар тақдим этди. Choupette болалар кийимлари бутиги 5 минг рубллик бир нечта сертификатларни тақдим этди. Дизайнерлар Разила Уразбахтина (замонавий ҳижаблар ва бўяниш учун) ва Албина Фазлева (бренд рўмоллар учун) ўз сертификатларини тақдим этдилар.
Бундан ташқари, мусулмон аёллар учун фитнес-маркази «zaytun.fitness.spa» ҳам сертификатлар ҳадя қилди. Шунингдек, «Золотой ключик» оёқ кийими магазини ва «Восточной мир» маиший кимё магазини ҳам ўз совғаларини тортиқ қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase