close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Флорида штатида пикап ЛГБТ-парад қатнашчилари устига бостириб борди. Ўлганлар бор

АҚШ нинг Флорида штати, Уилтон-Мэнорс шаҳрида ЛГБТ-прайд бошланишидан олдин автомобилнинг одамлар устига бостириб бориши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва яна бир киши жароҳатланди.

WPLG Local 10 News телеканалининг хабар беришича, 19 июнь куни кечки пайт оқ рангли пикап ёнма ён турган икки эркакнинг устига бостириб борди, кейин гул дўконига бориб урилди. Полиция ҳайдовчини ҳибсга олди ва сўроқ қилди, у бахтсиз воқеа содир бўлди, деб айтди.
Автомобилни Форт-Лодердейл шаҳрининг гей-мусиқачилари ташкилоти саналган «Fort Lauderdale Gay Menʼs Chorus» эмблемаси туширилган футболка кийиб олган эркак бошқарган. Жабрланувчилар ҳам, айбланувчи ҳам ушбу ташкилот аъзоси, деди ташкилот вакили. Унинг фикрига кўра, рўй берган воқеа ЛГБТга қарши ҳужум эмас.
Тадбирда қатнашган Форт-Лодердейл мэри Дин Транталиснинг айтишича, пикап ҳайдовчиси АҚШ Конгресси вакиллар палатаси аъзоси Дебби Вассерман-Шульцнинг автомобилидан атиги бир неча сантиметр наридан ўтиб кетган. Мэрнинг фикрига кўра, бу конгрессвуменга қарши қасддан қилинган ҳужум ва «ЛГБТ-ҳамжамиятига қарши террористик ҳужум»дир. Полиция ҳозирча рўй берган воқеа ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермади.
Июн ойи анъанавий равишда бутун дунё буйлаб гей-парадлар ўтказиладиган асосий давр ҳисобланади. Бу ЛГБТ ҳаракатининг навбатдаги найранги бўлиши эҳтимоли катта...

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase