Принтер учун

Ал-Ақсо масжидида 100 мингдан ортиқ мусулмон Ҳайит намозини ўқиди

Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида 100 мингдан зиёд мусулмон Ҳайит намозини ўқиди. Қуддусдаги Исломий Вақф идораси хабарига кўра, мусулмонлар байрам намозини ўқиш учун масжидга ташриф буюрган.

Қайд этилишича, намоздан кейин фаластинликлар қўлларида Фаластин байроқлари билан норозилик намойишини уюштирган. Намойишчилар мусулмонлар ва Ал-Ақсо масжидини қўллаб-қувватловчи шиорлар билан бонг уришган.
Мусулмонларнинг биринчи қибласи бўлган Ал-Ақсо масжиди Рамазон ойининг сўнгги кунларида Исроил ҳужумларининг марказига айланди. 7 май куни Исроил полицияси Ал-Ақсо масжидида намоз ўқиётган фаластинликларга қарши шовқинли гранаталар ва пластик ўқлардан ўт очди.
Исроил ҳужумлари оқибатида 205 фаластинлик жароҳат олди ва оммавий ҳибсга олишлар бошланди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
qalampir.uz

Бошқа мақолалар: qalampir.uz

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)