Принтер учун

Байден Саудия Арабистони қиролини «янги қоидалар» ҳақида огоҳлантирди

Америка президенти Джо Байден Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул-Азиз ал Сауд билан суҳбатда Вашингтон ар-Риёд билан муносабатларни янги қоидалар бўйича йўлга қўйишини айтди.

Байден асосий эътиборни шаҳзода Муҳаммад билан эмас, қирол билан мулоқотга қилганига урғу берди.
Univision билан суҳбатда Байден Вашингтон ташқи сиёсатидаги ўзгаришлар ҳақида 1 март, душанба куни маълум қилишини айтди. Бунда ушбу ўзгаришларнинг асосида АҚШнинг Саудия ҳукуматини инсон ҳуқуқларининг бузилиши учун жавобгарликка тортишга интилиши ётишини қайд этди.
Бунгача МРБ эълон қилган ҳисоботда журналист Жамол Хашукджининг ўлдирилиши учун жавобгарлик валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бен Салмонга юкланган.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)