Принтер учун

COVID-19 га қарши эмланмаганлар ҳажга киритилмайди

Ҳажга бориб Исломнинг бешинчи рукнини бажармоқчи бўлган мусулмонлар ўзларини COVID-19 га қарши эмланишга мажбур бўладилар. Чеченистон муфтийси Салоҳ Межиевнинг айтишича, ҳаж зиёрати арафасида эмланганликни тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги Макка ва Мадинадаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш шарти бўлади, дея хабар бермоқда «Грозний-информ».

Унинг сўзларига кўра, барча мусулмонлар эмланиши керак. Муфтий далил сифатида Қуръондан мўминлар ўз саломатликларига ғамхўрлик қилишлари ва касаллик ҳолатида даво топиш учун ҳамма нарсани қилишлари шарт эканлиги ҳақида иқтибос келтирди.
Аввалроқ, «Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқувчилар вакцина таркибини маълум қилиб, унда мусулмонлар учун тақиқланган моддалар, жумладан, чўчқа желатини ва одам таркибий қисмлари йўқлигини эълон қилганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)