close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитойда мусулмонларнинг яна бир этник гуруҳи таъқиб остига олинмоқда

Хитой ҳукумати Шинжондаги Уйғур мусулмон озчиликларига зулм ўтказиш чоралари билан чеклангани йўқ - Коммунистик партия Исломга эътиқод қилувчи яна бир халқни таъқиб қилишга киришди. Ҳозирда Хайнан оролида яшовчи уцул этник озчилик вакиллари таъқиб ва кузатувлардан шикоят қилмоқда, дея хабар бермоқда IslamNews сайти France24.га таяниб.

Уцуллар сони тахминан 10 инг кишини ташкил қилади. Уларнинг асосий қисми Хайнаннинг қишлоқ жойларида яшайди. Охирги пайтларда уцуллар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кузатувга дуч келмоқда, уларга араб алифбосидан фойдаланиш такиқланиб, масжидларга ташриф буюриш  чекланмоқда.
ОАВ қўлга киритган маълумотларга кўра, Пекин уцулларни кузатишни «жамоат тартиби» мақсадида устувор вазифа деб ҳисоблайди. Уцуллар қаторидан бўлган компартия аъзоларига нисбатан текширувлар ўтказилмоқда, агар уларнинг ислом диний амалиётига амал қилиш ҳолатлари аниқланса, бундай парти аъзолари жазоланмоқда.
Сентябрда уцуллар истиқомат қиладига аҳоли пунктларида мактаблар ва давлат муассасаларида ҳижобда юриш тақиқланди, бу маҳаллий аҳоли томонидан кескин норозиликларга сабаб бўлди. «Ҳалол» белгилари ҳам тақиқ остига тушди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase