Янги касалланиш ҳолатлари 85 та минтақанинг барчасида, хусусан Москвада 2884та, Санкт-Петербургда 358 та, Подмосковьеда 259 та, Ростов вилоятида 219 та, Нижегород вилоятида 199 та, Воронеж вилоятида 177та, Кемерово вилоятида 168 та, Свердловск вилоятида 165 та ҳолат қайд қилинди.
Энг кичик кўрсаткич Ненецк автоном округида - бу ерда бир суткада биронта касаллик қайд этилмади, Чукоткада уч кишида ва Чеченистонда олти кишида қайд этилган.
Бир кун олдин 9412 та янги ҳолат ҳақида хабар берилганди. Бир суткада ўсиш суръати 0,5%ни ташкил қилди.
Россияда касалликка чалинганлар умумий сони 1 204 502 кишига етди. Пандемия бошланган пайтдан буён 21251 киши вафот этди ва 975 859 киши соғайиб кетди.
ЖССТ сўнгги маълумотларига кўра, бутун дунёда касалланганлар сони 34,1 миллион кишини ташкил қилади, бир миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп касалланганлар АҚШ да кайд этилган (7,1 миллион киши), кейинги ўринларни Ҳиндистон, Бразилия, Россия, Колумбия, Перу, Испания, Аргентина, Мексика ва ЖАР эгаллаган.
Россияда бир суткада 9859 та янги коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди
Ўтган сутка давомида Россияда 9859 та COVID-19 ҳолати аниқланди, 174 киши вафот этди, 5563 киши касалхонадан чиқарилди, хабар қилишди журналистларга коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штабда. Бунда 2680 кишида (27,2%) касаллик аломатларсиз ўтмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар