close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мали президенти ҳарбий қўзғолондан сўнг истеъфога чиқишини маълум қилди

Мали президенти Иброҳим Бубакар Кейта мамлакатда ҳарбий исён бошланганидан кейин истеъфога чиқаётганини айтди. Телемурожаат давомида у парламент ва ҳукуматни тарқатишни эълон қилди. "Мен ҳокимиятни ўз қўлимда сақлаб қолиш учун қон тўкилишини истамайман", - деди Жаноб Кейта давлат телевидениеси орқали эфирга узатилган мурожаатида (Reuters иқтибоси).

Учта юқори мансабдор офицер: генерал шайх Фантамади Дембеле, полковниклар Диау ва Мама Секу Леланта исён ташкилотчилари бўлди. Мали армиясининг бир қисми президентга содиқ қолди. Президент ва Бош вазир Мали пойтахти Бамакодан 15 км узоқликдаги Кати лагерига ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинганидан сўнг олиб кетилган. Россия ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда бўлаётган воқеаларни "ҳарбий исён"деб баҳолади.
Иброҳим Бубакар Кейта 2013да президент этиб сайланганди. Бунгача Мали миллий Ассамблеяси спикери (2002-2007) бўлиб, 1994-2000 йилдан мамлакат Бош вазири бўлган. Бубу Cиссе 2019 йил апрель ойида ҳукуматни бошқаришга киришган. Бунгача у иқтисодиёт, молия, кон ва саноат вазири лавозимини эгаллаган.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase