close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Чимкентда пневмонияга чалинган беморларнинг 80 фоизи соғайди

Чимкент шаҳрида пневмонияга чалинган беморларнинг 80 фоизи тузалиб кетишди. Масалан, йил бошидан буён 12 595 кишига пневмония ташхиси қўйилган бўлса, уларнинг 10 263 нафари даволаниб чиқди. Бу ҳақда Чимкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Тимирхан Варзилов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимининг матбуот хизматига таяниб.

Шунингдек, маърузачи бугунги кунда тиббиёт муассасаларида дори-дармонлар етарли даражада эканлигини таъкидлади. «Чимкентдаги тиббиёт муассасаларида дори-дармон захираси яна икки ойга етади. 328 027 пакет иссиқликни туширадиган дорилар мавжуд. Бундан ташқари, омборхонада 70570 қадоқли вирусга қарши препаратлар, 135 мингдан ортиқ пакет антибиотиклар, 79 800 антикогулянтлар, даволаш учун зарур бўлган 110 532 пакет витаминлар мавжуд», - деди Т.Варзилов. 1 июлдан ҳозирги кунгача қўнғироқлар сони 65 фоизга камайди. «103» рақамга қўнғироқларга 100 тез ёрдам гуруҳлари хизмат кўрсатади. Шуни таъкидлаш керакки, 15 июлдан бошлаб «1430» рақамли онлайн маслаҳат мобил иловаси ишламоқда. Ушбу сайтда 486 нафар рўйхатдан ўтган шифокорлар, аҳолига бепул тиббий маслаҳатлар беради. Бу ҳақда inform.kz хабар тарқатди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase