close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сурияда 3 млн киши 48 соатдан кейин очарчиликка дуч келши мумкин

Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашига Германия ва Бельгия томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Суриядаги ёрдам миссияси иши бўйича тақдим этган резолюция лойиҳасига вето қўйди. Тахминан уч миллион суриялик 48 соатдан кейин очлик ва касалликларга дуч келиши мумкин.

Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашига Германия ва Бельгия томонидан Сурияга трансчегаравий инсонпарварлик ёрдами бўйича БМТ миссиясининг иши бўйича тақдим этган резолюция лойиҳасига вето қўйди. Германия ва Бельгия 2014 йилдан бошлаб амал қилаётган ёрдам етказиб бериш механизмини узайтиришни таклиф қилишди.
Сўнгги олти йил ичида БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш идораси (OCHA) ва бошқа халқаро гуманитар ташкилотлар Сурияга гуманитар ёрдам билан 38 052 карвон жўнатди.
Ўтган йилгача озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий ва гигиена воситалари кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами Сурия чегарасидаги улардан иккитаси Туркия билан чегарада жойлашган тўртта назорат-ўтказиш пункти орқали етказиб берилганди. Россия ветосидан сўнг, 2019 йил декабрь ойида назорат пунктлари сони иккитага тушди - Иордания ва Ироқ чегараларидаги назорат-ўтказиш пункти орқали етказиб бериш тўхтатилди.
Агар резолюция лойиҳаси рад этилса, Туркия билан чегарадаги «Онжупинар» ва «Жилвегезлу» назорат-ўтказиш пунктлари орқали инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш ҳам тўхтатилади. Механизмнинг ишини давом эттириш учун резолюция 10 июлгача, яъни 48 соат ичида қабул қилиниши керак.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти «Жилвегезлу» назорат-ўтказиш пункти орқали Идлибнинг деэскалация зонасида 2,8 миллион сурияликка ва «Онжупинар» назорат-ўтказиш пункти орқали Ҳалабга 300 минг кишига инсонпарварлик ёрдами юбормоқда.
7 июл куни Россия БМТнинг Сурияга трансчегаравий инсонпарварлик ёрдами бўйича миссияси иши тўғрисида резолюцияга вето қўйди. Шундай қилиб, Россия Сурия можароси масаласига вето ҳуқуқидан 15-марта фойдаланди.
Россия билан бир қаторда, Хитой ҳам ветодан фойдаланди.
«Анадолу» агентлигининг дипломатик манбаларга таяниб хабар беришича, Ғарб мамлакатлари Сурияга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш механизмининг ишини муддати тугашидан 48 соат олдин узайтиришга уринишган. Россияга Туркия орқали инсонпарварлик ёрдами яна олти ой давомида етказиб бериладиган резолюцияни тасдиқлаш таклиф қилинди.
Агар Россия ветога яна бир бор мурожаат қилса, 48 соатдан кейин 3 миллионга яқин суриялик очлик ва касалликларга, шу жумладан коронавирус пандемиясининг янги турига дуч келиши мумкин.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase