close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қрим мусулмонлари муфтийси фуқароларни овоз беришда иштирок этишга чакирди

Симферополда 266-сонли сайлов участкасида Қрим мусулмонлари муфтийси ҳожи Эмирали Аблаев Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича овоз беришда иштирок этди. Бизнинг ҳаракатларимиз асосий мезони уларнинг халқимиз учун муҳим ва фойдали бўлиши билан белгиланади.

Шу сабабли бугун биз, Конституцияга тузатишлар кириитш жуда муҳимлиги ва ҳақиқатда муҳим жиҳатларни қамраб олганлигини ҳисобга олиб, Қримнинг барча мусулмонларини ушбу жараёнда фаол қатнашиш ва четда қолмасликка даъват қиламиз. Қабул қилинадиган барча тузатиш киритишлар Россия фуқаро, хусусан, мусулмонлар манфаатларида хизмат қилади, - деди Эмирали Аблаев. Унинг таъкидлашича, барча миллатлар, Россия Федерацияси фуқаролари бўлгани ҳолда, овоз беришга келишдан манфаатдорлар. – Биз нафақат қрим татарлари, балки барча фуқароларни фаол иштирок этиш ва фуқаролик позициясини намоён этишга чақирамиз, - таъкидлади Қрим мусулмонлари муфтийси.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase