close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Имомлар Италиядаги қамоқхоналарга кириш имконига эга бўлди

Италия ҳукумати ва маҳаллий мусулмон ташкилотлари раҳбарияти томонидан имзоланган меморандум имомларга Исломга эътиқод қиладиган маҳбуслар билан ишлашга имкон беради. Ушбу келишув натижасида имомлар ваъз қилишлари, мусулмон маҳбуслари динининг асосларини ўргатишлари мумкин бўлади, деб хабар беради ArabNews.

Италия Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакат қамоқхоналарида 10 мингга яқин маҳбуслар мусулмонлар ҳисобланади. Италиянинг ҳар бир қамоқхонасида католик черкови ва тўла вақтли хизмат қиладиган руҳоний мавжуд. Аммо озодликдан маҳрум бўлган жойларда мусулмонлар учун умуман инфратузилма мавжуд эмас. Италия расмийлари дин ва эътиқодларнинг тенг ҳуқуқлари устида ишлай бошладилар ва мусулмонлар етакчиларига маҳбуслар билан ишлаш имкониятини бердилар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase