Стартдан 2,5 дақиқа ўтгач Crew Dragon космик кемасини коинотга олиб чиқувчи Falcon 9 ракета ташувчисининг иккинчи поғонаси ажралди. Кеманинг ХКС билан уланиши 19 соатдан кейин рўй бериши кутилмоқда.
Falcon 9 иккинчи уринишда 39А майдончасидан амалга оширилди.
NEWS.ru ёзишича, SpaceX учирилишинитомоша қилиш учун Флоридага Дональд Трамп ташриф буюрган.
Crew Dragon космик кемаси ХКС томон йўл олди
Канаверал бурнидаги космодромдан бортида астронавтлар Даглас Хёрли ва Роберт Бенкен бўлган SpaceX компаниясининг Crew Dragon америка космик кемаси Халқаро космий станция (ХКС) томон йўл олди. Бу ҳақида Аэронавтика ва космик маконни тадқиқ этиш бўйича миллий бошқарма (NASA) сайтида хабар қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
