Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хориждаги Ўзбекистон фуқаролари коронавирус инфекцияси ҳолатлари ҳақида маълумот берди. ТИВ Тезкор штаби маълумотларидан келиб чиқадики, 18 апрель ҳолатига коронавирусга чалинган энг кўп Ўзбекистон фуқароси Россияга тўғри келади – 42 киши, кейинги ўринларни Қозоғистон (9 киши) ва Греция (6 киши) эгаллаган:
Австрия - 1
Арманистон - 1
АҚШ - 11
БАА - 1
Греция - 6
Исроил - 1
Корея - 1
Россия - 42
Таиланд - 1
Туркия - 1
Япония - 1
Қозоғистон - 6
Умумий ҳисобда бу касаллик хориждаги 73 нафар Ўзбекистон фуқаросида қайд этилган.
Айни пайтга келиб, Ўзбекистонда 1495 та коронавирус ҳолати қайд этилган.