close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Коронавирусдан ўлганлар сони 16585 кишига етди, бир суткада касаллик юқтирганлар сони 30 000 кишига ошди

Коронавирус эпидемияси дунё миқёсида 16585 дан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлди. Ўлганлар сони ҳақидаги маълумотлар реал вақтда янгиланади. Коронавирус эпидемияси тез суръатлар билан тарқалишда давом этмоқда: сўнгги бир кун ичида дунёда 30 минг кишига юқтирилди, дея хабар беради агентликлар.

Касал ва ҳалок бўлганлар статистикаси реал вақт режимида доимий равишда янгиланиб туради: ҳозирги вақтда дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 383894 кишига етди.
Сўнгги кун ичида ҳалок бўлганлар сони 1000 тага кўпайди. Эпидемиянинг бутун даврида коронавирус 16 585 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Сўнгги 24 соат ичида тузалиб кетганлар сони 2000 кишига кўпайди - бутун кузатув даврида 102 536 киши даволаниш имконига эга бўлди.
Тасдиқланган ҳолатлар сони бўйича Хитой биринчи ўринда туради. Коронавирусдан энг кўп зарар кўрган бешта давлатнинг тўлиқ сони қуйидагича:

Хитой (81093);
Италия (63927);
АҚШ (41569);
Испания (33089);
Германия (29056).

Бундан ташқари, сўнгги бир кун ичида Италияда касалликлар сонининг ўсиш суръатлари биринчи пасайиши қайд этилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase