close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ливанда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Ливанда COVID-19 коронавирусининг тарқалиши туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақида шошилинч йиғилиш якунлари бўйича қабул қилинган Мамлакат хавфсизлик олий кенгаши баёнотида айтилади. "Умумий сафарбарлик барча қоидалар ва махсус буйруқларга мувофиқ эълон қилинди ... Фавқулодда эпидемиологик вазиятда ҳаракат қилиш учун жавобгар бўлган барча давлат идоралари ва хизматларидан кўрсатмаларни бажариш талаб қилинади", - дейилади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, Ливанда коронавирус инфекциясининг 77 ҳолати расман тасдиқланган эди. Уч киши вафот этди. Дунёда, сўнгги маълумотларга кўра, 153 мингдан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 5,7 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase