close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бепул электр энергия ва газ бекор қилинди

Туркманистон ҳукумати 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб аҳолига бепул электр энергияси, газ, ичимлик суви ва ош тузи тақдим этилишини бекор қилмоқда, дея хабар беради ҳукуматнинг рус тилида нашр этиладиган "Нейтральный Туркменистан" газетаси.

Бу қарор мамлакатнинг қайта тикланган олий ваколатли органи – Халқ Маслаҳати (Народный Совет) биринчи мажлисида қабул қилинди.
Газетада бу масалага доир иккита қарор – Халқ Маслаҳати қарори ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов қарори эълон қилинди.
Электр энергияси, газ ва сувнинг нархи қандай бўлиши ҳақида хабар қилинмаган.
Туркманистонда аҳоли учун бепул электр энергияси, газ ва сув ҳеч қачон бўлмаган, балки бепул истеъмол лимитлари бўлган. Бу лимитдан ошиқча истеъмол қилинган ҳамма нарса учун пули тўланган. Бироқ лимитдан ошиқча истеъмол учун нархлар жуда паст бўлиб, бу тўловни рамзий деб ҳисоблашга имкон берарди.
Эслатиб ўтамизки, аҳоли учун табиий газ, электр энергияси, сув ва ош тузи бепул лимитлари Туркманистонда мамлакатнинг биринчи президенти Сапармурат Ниязов томонидан 1993 йил жорий қилинганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase