close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ироқ президенти истеъфо берди

Ироқ президенти Бархам Салех парламентга истеъфо сўраб баёнот берди. бу ҳақида пайшанба куни Al Arabiya телеканали хабар қилди. Президент вакиллар Кенгаши (парламент) спикерига мурожаатда ўз қарорини ҳозирги иқтисодий шароитларда унга юклатилган мажбуриятларни бажара олмаслиги билан изоҳлади. Бундан ташқари, у янги ҳукумат шакллантир ишни парламент блокидан илгари сурилган Асад ал-Иданийга топширишдан бош тортди.

"Президент лавозими халқнинг хоҳиш-иродасига мувофиқ бўлиши керак", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради телеканал. -Мен партия блокидан бош вазир лавозимига номзод учун узр сўрайман. Бундай вазиятларда менинг миллий жавобгарлигим истеъфога чиқишни кўзда тутади". "Мен сизнинг номзодингизни қўллаб-қувватламайман ва яхшиси, ўз лавозимимни тарк этаман", дея қўшимча қилди у.
24 декабрда қайси парламент блоки мамлакат парламентида энг йирик ҳисобланиши ҳақида узоқ давом этган баҳс-мунозаралардан сўнг "Ал-Бинаа" иттифоқи конституцияга мувофиқ бош вазир лавозимига Басра вилояти губернатори бўлган 52 яшар Ал-Иданий номзодини таклиф қилди. Бунгача норози бўлганлар бир неча марта вазирлар маҳкамаси раҳбарлигига фақат «холис шахс» - партия ёки блоклардан биронтасига тааллуқли бўлмаган ёки 2003 йилдан бошлаб у ерда биронта лавозим эгалламаган сиёсатчини қабул қилишини айтган.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase