close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Масъуд Пизишкиян Эрон Ислом республикаси президенти бўлди

Масъуд Пизишкиян Эронда 14- президентлик сайловларнинг иккинчи босқичида кўпчилик овозни қўлга киритиб Эрон президенти бўлди.

Масъуд Пизишкиян Эронда 14- президентлик сайловларнинг иккинчи босқичида кўпчилик овозни қўлга киритиб Эрон президенти бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича,  Масъуд Пизишкиян жами 30 миллион 530 минг овозлардан 16 миллион 394 минг 403 овоз билан Эроннинг 9-чи сайланган президенти бўлишга  муваффақ бўлди.
Эроннинг 9-чи президенти 1954 йилда туғилган ва юрак жарроҳлиги бўйича мутахассис шифокор даражасига ҳам эгадир.
Масъуд Пизишкиян олдин Эрон Ислом кенгаши - парламентида Табриз, Озаршаҳр ва Уску /Шарқий Озарбойжон/ аҳолисини 5 муддатга вакиллик қилишдан ташқари Эрон Соҳлиқни сақлаш вазири лавозимида ҳам ишлаган.
Эслатиб ўтмиз, кеча жума куни Эронда 14 -президенлик сайловларнинг иккинчи босқичи бутун мамлакат аҳолиси ҳамда дунёнинг айрим давлатларида истиқомат қилувчи эронликларнинг қизғин иштирокида ўтказилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase