close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Судья исламофоб таҳдидларини «сўз эркинлиги» деб ҳисоблашдан бош тортди

АҚШда федерал судья очган жиноий иш доирасида Шимолий Каролинада яшайдиган шахс мусулмон сиёсатчини жазолашга таҳдид қилишда айбланди. Айбланувчи Джозеф Сесил Вандевере унинг Виргиния Сенатига номзод Қосим Рашидга қаратилган твити тўғридан-тўғри «линч» таҳдид бўлмаган ва конституцияда белгиланган сўз эркинлиги доирасидан чиқмайди деб таъкидлади.

Исламофоб судьядан жиноят таркиби йўқлиги сабабли ишни ёпишни талаб қилди, лекин судья Макс Когберн айбланувчи билдирган фикрлар қасддан зиён етказиш нияти сифатида талқин қилишини мумкин деб айтди.
«Сиёсий риторика ёки бадиий ифода билан ниқобланган ҳақиқий таҳдид бу таҳдиднинг фактини инкор этмайди», – деди судья, иқтибос келтиради IslamNews сайти CBS19news га ҳавола қилган ҳолда.
Шундай қилиб, мусулмон сиёсатчига таҳдидда айбланувчи устидан суд жараёни бўйича навбатдаги эшитиш 7 октябрда давом этади. IN воқеалар ривожини кузатиб боради.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase