close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муҳаммад исмли мэр аэропортда ушлаб қолинди ва унинг мобил телефони олиб қўйилди

Қўшма Штатларда Нью-Джерси яқинидаги кичик шаҳарлардан бирининг мусулмон мэри бир неча соат аэропортда ушлаб турилди, камситадиган тарзда сўроқ қилинди ва мобил телефони олиб қўйилди. Проспект-Парк аҳоли пункти маъмурият раҳбари Муҳаммад Хайруллоҳ турмуш ўртоғи ва тўрт нафар фарзанди билан Туркиядан меҳнат таътилидан қайтиб келаётганда Нью-Йорк аэропортида чегара хизмати ходимлари томонидан ушлаб қолинди.

Мэр, унинг турмуш ўртоғи ва тўрт нафар фарзанди аэропортда 3 соат ушлаб турилди, Туркияга сафар ҳақида кўплаб саволлар берилди, Хайруллоҳ камситувчи сўроққа жавоб бермай қўйганда эса унинг мобил телефони олиб қўйилди. Телефон фақат 12 кундан кейин қайтарилди, хабар қилади IslamNews сайти NJ 101.5 га ҳавола қилган ҳолда.
Амалдор кўнгилсиз воқеа ҳақида ижтимоий тармоқда гапириб берди, шунингдек, вазиятни америка-ислом муносабатлари бўйича Кенгаш (CAIR) ҳуқуқ ҳимоячилари билан муҳокама қилди.
Таъкидлаш жоизки, Хайруллоҳ АҚШга 1991 йил кўчиб келган, 2000 йил мамлакат фуқаролигини қабул қилган, бир йилдан кейин эса шаҳарча маъмурияти раҳбари этиб сайланган. Сиёсатчининг расмий сайтида у ислом динига эътиқод қилиши кўрсатилган.
Шуни ҳам айтиш керакки, АҚШ аэропортларида нафақат оддий мусулмонлар, балки мусулмонча исм қўйилган машҳур кишилар – мусиқачилар, артистлар, спортчилар ва сиёсатчилар ҳам дискриминацияга учрайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase