Ғазода давом этаётган уруш фонида исроиллик сиёсатчилар Фаластин ва унинг аҳолисига қарши жанговар баёнотлар беришда давом этмоқда.
“Царьград” хабарига кўра, Фаластинга қарши кескин риторикани билдирганлар орасида Исроил ижтимоий тенглик вазири Май Голан ҳам Ғазонинг харобага айлангани билан фахрланишини айтди.
"Шахсан мен Ғазо вайроналари ва ҳар бир бола, ҳатто 80 йилдан кейин ҳам, ўз набираларига бу ҳақда яҳудийлар нима қилганини айтиб беришидан фахрланаман", - дея вазирнинг сўзларини келтиради нашр. Кнессет (Исроил парламенти) аъзоси Ханоч Милбитский ҳам худди шундай фикрда гапирди. Бу Фаластин давлатини тан олмаслик тўғрисидаги қонун лойиҳасига овоз бериш чоғида рўй берди, уни 120 депутатдан 99 нафари қўллаб-қувватлади.
“Сиз ўласиз, болаларингиз ўлади, невараларингиз ўлади – ҳеч қачон Фаластин давлати бўлмайди. Депутат Милбитский шундай таҳдид қилди, деб хабар беради "Паластин - Руссиан" телеграм канали.
Исроил Хавфсизлик вазири Бен Гвир, ўз навбатида, "Фаластин халқи мавжуд эмас", деди. "Бу янги ихтиро", дейди Бен Гвир. Шу ҳафта бошида Халқаро Суд Исроилнинг Фаластин ерларини 57 йил давомида босиб олганига ҳуқуқий баҳо бериш учун тингловларни бошлади.
Исроил вазири: "Мен Ғазони хароба қилганимиз билан фахрланаман"
Ғазода давом этаётган уруш фонида исроиллик сиёсатчилар Фаластин ва унинг аҳолисига қарши жанговар баёнотлар беришда давом этмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|