close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Белгороднинг ўққа тутилишини муҳокама қилди

 

 

 

Мажлис Россия Федерациясининг илтимосига биноан чақирилди

Мажлис Россия Федерациясининг илтимосига биноан чақирилди
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россиянинг Белгород шаҳрининг ўққа тутилиши муносабати билан мажлис ўтказди.
Мажлис Россия Федерациясининг илтимосига биноан чақирилди.
Мажлисда сўзга чиққан БМТ Бош котибининг Яқин Шарқ, Осиё ва Тинч океани бўйича ўринбосари Холид Хиари минтақадаги кескин вазиятни юмшатишга чақирди.
Унинг эслатишича, икки кун аввал Россия Қуролли кучлари томонидан амалга оширилган ракета ҳужумлари натижасида камида 39 киши ҳалок бўлган, камида 14 киши Украина томонидан Россиянинг Белгород шаҳрига берган зарбаси қурбони бўлган.
Хиари минтақадаги кескинликнинг янада ортганини билдирди.
У ҳар икки томондан тинч аҳолининг ўлимини қабул қилиб бўлмас деб атади. "Биз Украина ва Россия Федерациясининг шаҳар ва қишлоқларига қилинган барча ҳужумларни аниқ қоралаймиз. Тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига қарши ҳужумлар халқаро гуманитар ҳуқуқни бузади, қабул қилиб бўлмайди ва зудлик билан тўхтатилиши керак", — деди Хиари.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Белгородга қилинган ҳужумни қоралади. Дипломат воқеада Украина президенти Зеленскийни айблади.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, Белгороднинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етган, яна 111 киши яраланган.

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase